Президент Жапаров бу саммит 40 йил ичида биринчи марта ЮНЕСКО бош қароргоҳидан ташқарида, Марказий Осиёда илк бор ўтказилишини тарихий воқеа деб атади.

Қирғизистон президентига кўра, тадбирнинг илм-фан бешиги бўлган қадимий Самарқандда ўтказилиши Ўзбекистоннинг цивилизациялар ўртасидаги кўприк сифатидаги ролини урғулайди.

Саид Жапаров конференция қарорлари таълим, фан ва маданият соҳаларидаги ҳамкорлик учун янги уфқлар очишига, минтақа равнақига хизмат қилишига ишонч билдирди.