Тадқиқотда қайд этилишича, сўровдан олдинги етти кун давомида Android фойдаланувчилари iPhone эгаларига нисбатан 58% кам фирибгарлик хабарларини олишган. Энг юқори даражадаги ҳимояни эса Google Pixel смартфонлари кўрсатган — уларнинг эгалари iPhone фойдаланувчиларига қараганда 96% кам spam ва fishing хабарларини олишган.
Бундан ташқари, iOS фойдаланувчилари ҳафтасига ўртача 3 ёки ундан ортиқ шубҳали SMS олганликларини 65% ҳолларда билдирган, бу эса Android фойдаланувчиларига нисбатан анча юқори кўрсаткич.
Google бу натижани RCS (Rich Communication Services) технологияси, Android’нинг ички хавфсизлик тизимлари ва сунъий интеллект асосидаги ҳимоя механизмлари билан боғлиқ деб тушунтиради. Компания таъкидлашича, “Хабарлар” (Messages) ва “Телефон” иловаларига ўрнатилган СИ-моделлар фирибгарлик ва spam рақамларини аниқлаб, автоматик тарзда блоклаб қўяди.










