Бош консулхона маълумотига кўра, Самара вилояти ички ишлар органлари ходимлари Н.Т. ва унинг фарзандларини шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқлиги сабабли полиция бўлимига олиб борган. Кейинчалик Н.Т. Самара вилоятидаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган, болалар эса вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига ўтказилиб, Самара шаҳрининг ҳомийлик ва васийлик органларига топширилган.

Дипломатлар ва Самара вилоятининг ваколатли идоралари ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида уларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича келишувга эришилди.

Н.Т. ва фарзандлари Самара—Тошкент йўналишидаги авиақатнов орқали саломат ҳолда Ўзбекистонга етиб келди.