Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида икки автомобил ўзаро тўқнашиш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда вилоят ЙҲХБ.

Қайд этилишича, 19 октябр куни соат 09:40 атрофида туманнинг Азларсой маҳалласидан ўтган D-162 автомобил йўлининг 7-километрида 28 ёшли ҳайдовчи бўшқарувидаги Cobalt йўлнинг қарама-қарши бўлагига чиқиб кетган ва қаршисидан келаётган 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Nexia-2 билан тўқнашган.

ЙТҲ оқибатида Nexia-2 машинасида йўловчи сифатида кетаётган 62 ёшли эркак воқеа жойида вафот этган. Яна бир 66 ёшли йўловчи аёл туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон туман ИИБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.