Ўзбекистон миллий таоми - ўзбек нони ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олди.
Гуллар, нақшлар ва махсус штамплар билан безатилган ўзбек нонлари анъанавий тандирларда тайёрланади.
Шунингдек, улар минтақага қараб турлича шакл ва мазага эга — Тошкентдан Самарқандгача ҳар бир ҳудуднинг нони ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Иссиқ нонлар тандирдан чиққач, бозор ва қаҳвахоналарга етказиш учун махсус чопарлар томонидан тарқатилади, дея таъкидлайди CNN Travel.











