Бугун, 18 октябр куни соат 07:10 да А-373 «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланган Volkswagen русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган.
Оқибатда у йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетганлиги ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида «Қамчиқ» махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида ҳайдовчи ва автомобиль хандақдан олиб чиқилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.











