Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида икки аёл қотиллик қурбони бўлди. Бу ҳақда Daryo.uz ўз манбасига таяниб, хабар берди. Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади.
Маълум қилинишича, қотиллик кеча, 12 октябрь куни содир этилган. Қотилликда гумонланаётган шахс оиланинг куёви бўлган. Нафақадаги ҳарбий хизматчи бўлган эркак ҳозирда мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Қотиллик қурбони бўлган аёллар ким экани ҳозирча очиқланмади.











