Республика бўйича 2024 йилда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ботулизм касаллиги қайд этилган 33 та ҳолат аниқланган.

Бунда 162 нафар фуқаро жабрланган, улардан 36 нафари болалардир.

Шунингдек, 28 та ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилган.

Ботулизм касаллигини қўзғатувчи бактериялар ҳаво кирмайдиган муҳитда ривожланиб, заҳарли модда ишлаб чиқаради.