Адлия вазирлигининг расмий муносабатига кўра, ушбу кўринишдаги хатлар вазирлик фаолиятига ҳеч қандай алоқасига эга эмас ва фейк (ёлғон) хабарлар ҳисобланади.
Бундай хатларда келтирилган ҳаволалар ва QR-кодлар сохта веб-сайтларга йўналтирилиши мумкин бўлиб, улар орқали фойдаланувчининг шахсий маълумотлари ўғирланиши хавфи мавжуд.
Тадбиркорлардан ва фуқаролардан фирибгарларга алданиб қолмаслик ва фейк хабарларга ишонмаслик сўралди.











