Янги қарорга мувофиқ, ногиронликка олиб келувчи асосий касалликлар рўйхати бўйича ногиронликни ягона стандартлар асосида электрон тарзда белгилаш имкони яратилди.
Тизим дастлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида, 2025 йил 1 октябрга қадар республиканинг қолган ҳудудларида ишга туширилади.
Бемор маълумотлари асосида ногиронлик гуруҳи, муддати, парвариш, реабилитация ва протез воситаларга эҳтиёж автоматик тарзда “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” тизимида шакллантирилади.











