Қарорга кўра, Ўзбекистонга олиб кириладиган M ва N тоифалардаги ғилдиракли янги транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлигини экологик сертификатлаш бекор қилинади.
Ушбу тоифалардаги ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги ҳукуматнинг 2017 йил 25 апрелдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари асосида баҳоланади.
Электр двигателлар билан жиҳозланган ғилдиракли транспорт воситаларининг экологик тоифа талабларига мувофиқлиги баҳоланмайди.











