«Келажак» марказларининг умумий ўрта таълим ташкилотларидаги вертикал тизимини жорий этиш ҳамда ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Мактаб маслаҳатчисининг лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади, менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб маслаҳатчиларига ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.

Мактабларда ўқувчиларнинг портфолио базаси шакллантириладиган erp.portfolio платформаси яратилади. У мактаб маслаҳатчилари томонидан юритилади ҳамда 2028–2029-ўқув йилидан мактаб шаҳодатномаларида қайд этилади.