Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Миграция агентлигининг Новосибирск шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган уч нафар фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.
Бош консулхона ва Миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан юртдошларга авиачипта сотиб олиб берилди.
Ватандошлар Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг Новосибирск–Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.











