Маълумотларга кўра, ватандошлар зарур ҳужжатларини йўқотган ва Ўзбекистонга қайтиш учун маблағ тополмаган.

Бош консулхонаси томонидан ҳамюртларнинг Ўзбекистонга қайтишлари учун сертификатлар расмийлаштирилди. Миграция агентлиги ваколатхонасининг саъй-ҳаракатлари билан эса улар учун авиачипта харид қилинди.

Аёллар ва болалар Новосибирск-Фарғона авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.

30 июлдан 30 августга қадар "Ватанга қайтариш" хайрия акцияси ўтказилмоқда. Тадбирдан кўзланган мақсад хорижда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқароларини самарали ҳаётга қайтаришдан иборат.

Мурожаат учун: Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхоналари ва Ўзбекистоннинг хориждаги ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари, @huquqiy_yordam_uzbot ёки 12-82 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.