Рўйхат президентнинг "Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда у 51 та (34 та эди) дори воситаси ва 118 та (117 та эди) тиббий буюмни ўз ичига олади.
Ҳужжат Ўзбекистон президенти ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Савдо-саноат палатаси билан келишилган.











