Қўмита матбуот хизматининг хабар беришича, Unitel компанияси (Beeline) томонидан ушбу кўрсатма бажарилган.

Мобил алоқа оператори абонентларга ойлик абонент тўлови ечиш вақтида маблағ етарли бўлмаса, кунлик абонент тўлови автоматик тарзда ечиб олинишини бекор қилиш имкониятини бериши шарт эканлиги кўрсатилган эди.

Эндиликда компания томонидан “кунлик абонент тўлови режимига ўтиш” хизматини бошқариш имконияти жорий этилди. Ушбу хизмат мавжуд тариф режаларига уланган абонентларга СМС хабарнома юборилиб, хизматни бошқариш усуллари тушунтирилди.

Энди абонентлар кунлик абонент тўлови ечиш хизматини:

  • USSD код орқали;
  • Hambi мобил иловаси;
  • компаниянинг алоқа маркази;
  • савдо офислари орқали ўчириши ёки фаоллаштириши мумкин.