Бухоро вилояти Бухоро туманида қурилаётган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш маркази ҳамда коттежлардан иборат объектда назорат тадбирлари ўтказилди, дея хабар берди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ахборот хизмати.
Ўрганишлар давомида, объектда қўлланаётган ғишт маҳсулотлари лаборатория шароитида текширилганда, амалдаги меъёрий талабларга жавоб бермаслиги, сифати паст ва яроқсиз экани аниқланган.
«Аниқланган ҳолат юзасидан қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиб, талабга жавоб бермайдиган қурилиш қисмлари тўлиқ буздирилди. Инспекция томонидан қурилиш сифатини таъминлаш, шунингдек, сифатсиз ва талабга зид ҳолатларнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари изчил давом эттириляпти» дейилади хабарда.











