ФВВ маълум қилишича, 23 июл соат 15:52 да Сурхондарё вилояти, Шеробод тумани, Қизилолма маҳалласи ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Ушбу хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб борган. Соат 00:35 да ёнғин тўлиқ ўчирилган.