Энди пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар ушбу камералар орқали жаримага тортилади. Камералар ишга тушганидан кейинги 3 кун ичида 1700 та қоидабузарлик аниқланган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қайд этишича, яқин кунларда бундай камералар яна 30 та чорраҳада ўрнатилади.
Май ойида Бухоро шаҳрида ҳам пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар фаолиятини бошлаганди.











