Вилоят ИИББ хабар беришича, 4 нафар шахс савдо расталаридан тахминий нархи 5,2 млн сўмлик қўл телефонлари ва аксессуарларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган. 

Туман ИИБ ходимлари томонидан улар қўлга олинди. Гумонланувчи шахслар томонидан ўғирланган буюмлар жабрланувчиларга қайтарилган. 

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.