Малайзиянинг етакчи олий таълим муассасалари Ўзбекистонга қиймати 20 минг АҚШ долларга тенг бўлган инглиз тилидаги ўқув ва илмий адабиётлар кўринишидаги техник кўмакни тақдим этди.

Бу Ўзбекистон элчихонаси ва Малайзиянинг МАРА Технология университети ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида эришилган келишувга мувофиқ амалга оширилди.

500 га яқин, жумладан, муҳандислик, тиббиёт, молия-иқтисод, кимё-биология, математика ва компьютер технологиялари каби йўналишларга оид инглиз тилидаги адабиётлар Uzbekistan Airways авиакомпанияси кўмагида Ўзбекистонга юборилди.