Йўриқнома бланкалар тарзидаги ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатли қимматли қоғозларни муомаладан чиқариш ва уларни йўқ қилиш эмитент томонидан қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
🔹 ҳужжатли қимматли қоғозлар эмитенти тугатилганда;
🔹 эмитентнинг номи ўзгарганда;
🔹 облигациялар тўлиқ сўндирилганда;
🔹 ҳужжатли қимматли қоғозларнинг чиқарилиши ҳужжатли шаклдан ҳужжатсиз шаклга ўтказилганда.
Ҳужжатли қимматли қоғозлар йўқ қилиш кўзда тутилган санадан 1 ой олдин эмитент бу тўғрисида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли органни хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатли қимматли қоғозлар ёқиб юбориш ёки уларни жисмоний майдалаш йўли билан йўқ қилинади.










