Рейтингда дунёнинг 140 шаҳри барқарорлик, атроф-муҳит, соғлиқни сақлаш, инфраструктура ва таълим кўрсаткичлари бўйича 100 баллик тизимда баҳоланади.  

Вена 99,1 балл олди. Иккинчи ўринга Австралиянинг Мельбурн, учинчи ўринга Сидней шаҳарлари жойлашди. Тўртинчи ўринни Япониянинг Осака, бешинчи ўринни Канаданинг Калгари шаҳри эгаллади.

Вена
Мельбурн
Сидней
Осака
Калгари

Шунингдек, Ванкувер, Торонто, Токио, Копенгаген ва Аделаида шаҳарлари юқори ўнликдан жой олди. 

Ванкувер
Торонто
Токио
Копенгаген
Аделаида

Суриянинг Дамашқ, Нигериянинг Лагос ва Бангладешнинг Дакка шаҳарлари яшаш учун энг ноқулай шаҳарлар деб топилди.

Август охирида The Economist Intelligence Unit энг хавфсиз шаҳарлар рейтингини эълон қилганди. Рўйхатдаги энг юқори ўринларни Токио, Сингапур ва Осака шаҳарлари олганди.