Жорий йилнинг 13 июн куни соат 19:45 ларда Янгиҳаёт тумани Қипчоқ - Қўрғонтепа кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Ҳайдовчи, 2004 йилда туғилган Э.А. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ва 1979 йилда туғилган Д.Ж. бошқарувидаги Ford русумли транспорт воситаси ўзаро тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.











