Халқаро молия институтлари иштирокида 21 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу йил 800 миллион долларлик ишларни бажариб, 138 та сув иншоотини ишга тушириш режалаштирилган.

Сув таъминоти тизимини рақамлаштириш учун Осиё тараққиёт банкидан 125 миллион доллар жалб қилинган. Бу лойиҳа доирасида беш йилда йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга 4 800 та “ақлли” ҳисоблагич ва қарийб 3 мингта телеметрия тизими ўрнатилади.

Соҳада халқаро ҳамкорлик ва хусусий шериклик ривожланиб бораётганидан келиб чиқиб, ушбу талабларга жавоб берадиган мутахассислар тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.











