Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек туманидан ўтувчи кўчалардан бири вақтинча ёпилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Мирзо Улуғбек туманида қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Оққўрғон кўчаси кесишмасидан Катта Дархон кўчаси кесишмасигача бўлган бир томонлама йўналиш қисми 22 май соат 15:00 дан 24 май соат 06:00 гача барча транспорт воситалари учун ёпилган.
Ҳайдовчиларга кўрсатилган давр мобайнида муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Аввалроқ «Талабалар фестивали» ўтказилиши сабаб Олмазор туманидаги кўча 24 майга қадар ёпилиши тўғрисида хабар берилганди.











