Ҳаво қатновларининг очилиш маросими Адольфо Суарес номидаги Мадрид-Барахас аэропортининг 1-терминалида бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов ва авиакомпания мутасаддилари иштирок этди.
Тошкент ва Мадрид ўртасидаги парвозлар саккиз соатни ташкил қилади. Янги йўналиш Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси тармоғидаги энг узун масофалардан бирига айланди. Парвозлар ҳафтада бир марта – душанба куни амалга оширилади.
Ушбу ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Испания ўртасидаги маданий алмашинув, туризмни ривожлантириш ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик учун қўшимча имкониятлар очиши кутиляпти.











