«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, Олот туманида истиқомат қилувчи фуқаро Л. Н. га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тақмоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.