Пойтахт ИИББ хабарига кўра, ўтказилган суриштирувларда гиёҳвандлик моддалари тарқатилиши аниқланган. Фуқаро билан суҳбатлашилганда ҳар бир рекламаси учун 2 минг сўмдан пул олаётгани маълум бўлди

Ушбу ҳолат жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида кўриб чиқилди ва фуқаро МЖтКнинг 56-прим 4-моддаси (гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) асосан айбли деб топилди.

Фуқарога нисбатан БҲМнинг 100 баравари (37,5 млн сўм) миқдорида жарима қўлланилди.