Вилоят ЙҲХБнинг маълум қилишича, йигит футболда жамоасининг ютқазгани аламидан машинасида стадионга чиқиб, одамлар устига бостириб борган.
Мазкур ҳайдовчи ва машина топилган. Ҳайдовчига тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган, машинаси эса жарима майдончасига жойлаштирилган.
ЙҲХБ эълон қилган видеода йигит қилган ишидан пушаймонлигини айтиб, узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшашроқ ҳолат ўтган йили Сирдарёда ҳам содир бўлганди. Ўшанда стадионда 29 ёшли эркак Captiva'сини одамлар устига ҳайдаганди. Кейинроқ унинг ўзи 4,5 йилга қамалди, машинаси эса мусодара қилинди.











