Шаҳар марказидаги Ичеришеҳер – минг йиллик тарихни ўзида жо қилган қадимий қалъа. Унинг ичида жойлашган сирли Қиз Қалъаси ва Ширвоншоҳлар саройи Бокунинг ўтмишидан сўзлайди.

Замонавий архитектура намуналаридан эса Олов миноралари яққол ажралиб туради. Учта бинодан иборат композиция ёнаётган гулхан шаклини эсга солади. Ва бу бежиз эмас: Озарбойжон тарихан “оловлар юрти” деб аталган, чунки бу ерда табиий газ чиқиши туфайли доимий ёниб турувчи олов манбалари бўлган (масалан, Янардағ).

Эътиборлиси, шаҳардаги аксарият бинолар балконларга эга. Улар уйларнинг ташқи қиёфасига кўркамлик бериб туради. Буни Kun.uz фотомухбири Муҳаммаджон Ғаниевнинг Бокуга хизмат сафари давомида олган суратлари жамланмасида ҳам кўриш мумкин.

 

Фотограф:

Муҳаммаджон Ғаниев