“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, ҳолат “Ўзэнергоинспекция” Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида аниқланган. Косон тумани “Оброн” МФЙда жойлашган “М.С.” фермер хўжалиги 4 та сув насос қурилмасини электр ҳисоблагичдан ташқари улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 1 млрд 702 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.











