Адлия вазирининг буйруғи билан нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.
Хусусан, қуйидаги хизматлар учун комиссия тўловлари миқдори оширилди:
- Кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш бўйича маслаҳат бериш, шунингдек ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаш – БҲМ 10 фоизидан 15 фоизигача.
Нотариал тасдиқланган шартномаларни тайёрлаш:
- Кўчмас мулкни ўтказиш бўйича – БҲМ 20 фоизидан 30 фоизигача;
- гаров (ипотека) ва лизинг (жисмоний шахслар учун ёки бир томони жисмоний шахс бўлса) – БҲМ 15 фоизидан 25 фоизигача.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 19.02.2025 йилдан кучга кирди.











