Вилоят Экология бошқармаси хабарига кўра, “Ғиштмон” МФЙдаги “Оталар оромгоҳи” ҳудудида бир туп чинор ва бир туп тол дарахтлари шу маҳалланинг Янгиариқ кўчасида яшовчи фуқаро С.М. томонидан ўзбошимчалик билан ҳеч қандай рухсатномасиз тагидан кесиб юборилган бўлган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-модда 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тегишли тартибда жарима белгиланиб, ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.
Бугун 2 туп дарахтларни ноқонуний кесиб, ўсимлик дунёсига зарар етказган фуқаро “Ғиштмон” МФЙдаги маҳалла гузарига компенсация сифатида 23 туп павловния, 30 туп арча, 100 туп ток ҳамда 70 туп мевали, жами, 223 туп дарахт кўчатлари экиб берди.











