35 ёшли футзалчи Ўзбекистон чемпиони ва чемпионат тўпурари (2021 йил) бўлган. Шунингдек, легионер сифатида Хитойда ўйнаб, чемпионликни қўлга киритган.
Раҳматов Ўзбекистон миллий жамоасида 2010-2024 йиллар давомида ўйнаган ва 2 марта жаҳон чемпионатида қатнашган. Шунингдек, Дилшод 6 бор Осиё кубогида ўйнаб, барчасида совриндор бўлган — 2 кумуш, 4 бронза.










