Унда Ўзбекистон ва Белгия ўртасида олий таълим, малакали кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, илмий марказлар ҳамда мазкур университет ўртасида академик алоқаларни ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Белгия университети раҳбарияти Ўзбекистон олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, шу жумладан талабалар, тадқиқотчилар ва профессор-ўқитувчиларини жалб этган ҳолда қўшма алмашинув дастурларини амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.