«Ўзэнергоинспекция» Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ромитан туманида жойлашган «А.Ф.Ф.» фермер хўжалиги масъуллари томонидан электр қурилмаларини шартнома расмийлаштирмасдан ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 943,7 млн сўмлик зарар етказганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.