Суҳбат чоғида Ўзбекистон ҳудудлари ва Шанҳай ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш, инвестицияларни жалб этишни жадаллаштириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги бизнес алоқаларни кенгайтиришга кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.
Чжоу Минхао томонлар ўртасидаги ҳамкорлик сезиларли даражада фаоллашганини, хусусан, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Тошкент шаҳар,Самарқанд вилояти ва бошқа ҳудудлар делегацияларининг Шанҳайга қилган ташрифлари якунлари бўйича энг йирик компаниялар вакиллари билан самарали учрашувлар бўлиб ўтганини таъкидлади.
Музокаралар якунида инвестициявий шерикликни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат бизнес доиралари вакилларидан иборат делегацияларнинг сафарларини алмашиш тўғрисида келишувга эришилди.











