Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 952 нафарга ёки 3,2 фоизга ошган.

Жорий йилнинг январ-сентябр ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатлар бўйича қуйидагича:

  • Тожикистон — 11 409 нафар;
  • Россия — 7301 нафар;
  • Қирғизистон — 2845 нафар;
  • Туркия — 2195 нафар;
  • Жанубий Корея — 1839 нафар;
  • Қозоғистон — 1372 нафар;
  • Буюк Британия — 693 нафар;
  • Хитой — 672 нафар;
  • АҚШ — 486 нафар;
  • БАА — 295 нафар;
  • бошқа давлатлар — 1292 нафар.