Учрашувда жамиятда ўқитувчиларнинг нуфузи ва қадр-қиммати масалалари муҳокама қилинди. Робахон Махмудова жамиятда ўқитувчининг обрўси ошса, бутун миллатнинг обрўси ошишини таъкидлади. Шу сабабли партия ўқитувчиларнинг меҳнатини қадрлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришни устувор вазифа сифатида белгиламоқда.

Шунингдек, таълим жараёнида ота-оналарнинг фаол иштироки ҳамда оила, мактаб ва маҳалла ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. "Мактаб ва ота-оналар ўртасидаги кучли алоқа таълим муваффақиятининг калити ҳисобланади", - дея таъкидлади партия етакчиси.


Учрашувда таълим соҳаси вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди, шунингдек, ўқитувчиларнинг ижтимоий мавқеини оширишга қаратилган янги лойиҳалар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилди.










