Шу йилнинг ўтган 9 ойи давомида 4 миллиондан ортиқ нотариал ҳаракат амалга оширилган. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Қайд қилинишича, энг кўп расмийлаштирилган ҳужжат — эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини тасарруф этиш бўйича розилик аризаси.

Шу билан бирга, автомобиллар олди-сотдиси билан боғлиқ маълумотлар ҳам очиқланди.
Жумладан, Rolls-Royce Cullinan автомобили энг қиммат нархга — 6 миллиард 319 миллион сўмга сотилган.
Энг антиквар (нодир) транспорт воситаси сифатида 1900 йилда ишлаб чиқарилган Daimler-Benz 15 миллион сўмга сотилган.











