50 метр масофага кичик калибрли тўппончадан ўқ отиш бўйича финалда ўзбекистонлик Сервер Ибрагимов 215.3 очко билан 2-ўринни эгаллади ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Маълумот учун, 46 ёшли Ибрагимов Париж-2024да иштирок этаётган ўзбекистонлик энг ёши катта спортчи ҳисобланади.
Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг медаллари 15 тага етди — 6 олтин, 5 кумуш, 4 бронза.











