«Алпомиш» стадионида ўтган беллашувда мезбон «Қизириқ» жамоаси Афғонистоннинг «Истиқлол»и устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлабки дақиқалар меҳмонлар устунлигида ўтди, бироқ биринчи бўлим охирида мезбонлар тезкор қарши ҳужумлардан икки бор фойдаланишди. 

Иккинчи бўлим ҳам тенг курашлар остида кечди. «Истиқлол» гол уришга уринди, аммо «Қизириқ» ҳимояни мустаҳкам ушлашни уддалади.