Бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Билимларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Натижаларни 4 хил усулда билиш мумкин:
— my.uzbmb.uz сайтидаги “Natijani ko‘rish” бўлимига паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИРни киритган ҳолда (шахсий кабинетдан ҳам билиш мумкин).
— mandat.uzbmb.uz сайтига қайд варақа ёки рухсатномадаги абитуриентнинг ID рақами (7 хонали рақам)ни киритган ҳолда.
— СМС хабарнома хизмати орқали — 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами (7 хонали рақам)ни юборган ҳолда (хизмат ҳақи мавжуд).
—Олий таълим муассасаларига тақдим этиладиган тест натижалари қайдномалари орқали.











