Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2024/2025 ўқув йили қайси санадан бошланиши ҳақида хабар берди.
Қайд қилинишича, «2024 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябр (чоршанба) кунидан бошланади.











