Нигерда июн ойидан бери кучли ёмғирлар оқибатида юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 94 кишига етди.
Фуқаро мудофааси бош бошқармаси хабарига кўра, июн ойида бошланган кучли ёмғирлардан жами 135 156 киши зарар кўрган.
Кўчки ва сув тошқинлари туфайли минглаб одамлар бошпанасиз қолган.
Аввалроқ, 6 август куни табиий офат оқибатида 77 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.
Нигерда ёмғирлар мавсуми июн ойида бошланади ва сентябрда тугайди. Ўтган йили кучли ёмғирлар оқибатида 41 киши ҳалок бўлган, 53 киши жароҳатланган эди. Умуман олганда, ўтган йили 137 797 киши табиий офатлардан жабр кўрган.











