Ўзбекистон дзюдо жамоаси 1/8 финалда Канадани 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Аммо чоракфиналда Италияга ва бронза учун ўтиш баҳсида Жанубий Кореяга 2:4 ҳисобида ютқазиб, медаллар учун курашдан чиқди.
Гулноза Матниязова (-70 кг) барча жангларни ўз фойда ҳал қилди, аммо ҳал қилувчи беллашувларда Давлат Бобонов (-90 кг), Ирисхон Қурбонбоева (+70 кг), Алишер Юсупов (+90 кг) имкониятни бой беришди.











