Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) ҳузуридаги академик лицейларга 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари куни ва вақти қуйидагича белгиланди:

- Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги М.Восиқова номидаги академик лицей - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 107-уй манзилида жойлашган «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазмалар мажмуасининг 2-павилйонида, Тошкент шаҳри Ислом Каримов шоҳ кўчаси, 98 «А» уйда жойлашган «Ёшлик» спорт мажмуасида.

- Наманган вилоят академик лицейи - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Наманган шаҳри, Истиқлол кўчаси 3-уй Баркамол авлод спорт мажмуаси марказий аренасида;

- Самарқанд вилоят академик лицейи - 2024 йил 27 июл куни соат 07:30 да, Самарқанд шаҳри, Рўдакий кўчаси, 243-уй манзилида жойлашган Самарқанд спорт ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган спорт мактабида.

Абитуриентлар тест синовларига кириш учун litsey.uzbmb.uz электрон платформасидан рухсатномани юклаб олиб, уни чоп этилган ҳолда соат 07:30 дан кечикмасдан, шахсини тасдиқловчи ҳужжат (туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки ID карта) билан бориши лозим.