Об-ҳаво шароити туфайли кечиктирилган самолёт 11 май куни соат 17:00 да ҳавога кўтарилди. Самолёт парвозни бошлаганидан кўп ўтмай уни яшин урган ва лайнер учувчилари Эркилет аэропортига қайтишга қарор қилишди.
Йўловчилар жабрланмаган. Жамоа бошқа рейсда Истанбулга учиб кетди. Ушбу самолёт бортида ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуров ҳам бўлган.
12 май куни «Фенербаҳче»га қарши майдонга тушган «Кайсериспор» йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи ўйинни асосий таркибда бошлади ва бутун учрашувни майдонда ўтказди.











