АПК-Информ расмий статистик маълумотларга таяниб хабар беришича, 2023-24 йил сентябр-феврал ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга 1,6 миллион тонна буғдой экспорт қилди (ўтган мавсумнинг 6 ойида бу кўрсаткич 1,529 миллион тоннага тенг эди).
Хусусан, феврал ойидаги экспорт кўрсаткичи охирги 4 ой ичида энг юқориси бўлиб, қарийб 296 минг тоннани ташкил этди. Шу билан бирга, 2023 йилнинг феврал ойида бу кўрсаткич 313,5 минг тоннага тенг бўлган.
Ўтган йил ёғингарчилик кам бўлса-да, 17 миллион тонна дон (2022 йилда 22 миллион тонна), шу жумладан, 12,1 миллион тонна буғдой йиғиб олинган. Бу омиллар жорий йилнинг экспорт салоҳиятига таъсир қилмайди.











